Muallif: Н.МУСЛИМОВ, М.УСМОНБОЕВА, Д.САЙФУРОВ, А.ТЎРАЕВ
Ўқув-методик қўлланма А-1-141 “Олий таълим муассасалари педагогларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизими учун модулли Web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиѐтга жорий этиш” мавзусидаги грант лойиҳаси асосида яратилган. Унда “педагогик компетентлик” тушунчасининг моҳияти, педагогга хос компетентлик сифатлари, уларни ривожлантириш йўллари, педагогик маҳоратнинг таркибий асослари, педагогик креативликнинг ўқитувчи фаолиятидаги аҳамияти, ўрни ва ролига доир масалалар ҳақида сўз юритилган. Алоҳида эътибор амалий машғулотлар жараѐнида талаба ҳамда малака ошириш курсларининг тингловчиларида касбий компетентлик ва педагогик креативликни ривожлантиришга қаратилган.