Muallif: А.Очилдиев
Ўқув қўлланма Тошкент ислом университетида Диншунослик соҳасини такомиллаштириш бўйича 2013–2016-йилларда амалга ошириладиган чора–тадбирлар Дастури доирасида яратилди. Мазкур қўлланма олий таълим тизими талабаларига мўлжалланган бўлиб, Республика олий ўқув юртларида “Маънавият асослари”, “Диншунослик” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини ўқитишда, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлимлари, хотин–қизлар қўмиталари масъуллари, маҳалла фаоллари учун қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин. Ушбу қўлланма Тошкент ислом университети Ўқув–услубий кенгашининг 2013 йил 25 июндаги 5–сонли йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2013 йил 23 августдаги 2261–рақамли тавсияси билан нашр этилди.