Muallif: Қ.Комилов, М.Эргашев.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашма ларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3-моддасига кўра ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур қўлланмада иқтисодиёт соҳасида фуқаролар, ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ўртасида иқтисодий судлар томонидан кўриладиган низоларнинг турлари, судга ариза ёки даъво аризаси билан мурожаат қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, суд қароридан норози бўлган тарафнинг ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи, ундан қонуний фойдаланишга оид тартибқоидалар, суд қарорларининг ижро этилиши билан боғлиқ ва бошқа шу каби муҳим масалалар оддий тилда, шарҳлар, жадваллар ва изоҳлар орқали ёритиб берилган. Қўлланма нафақат судьялар, суд ходимлари, адвокатлар, ҳуқуқшунос соҳасидаги мутахассисларга, балки судлар фаолиятига ва процессуал қонунчиликка қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган